Get Mystery Box with random crypto!

​ авзу: Қандай қилиб ЭКУ қилишга қарор қилиш мумкин? ЁРТ (ёр | "Doctor D" || rasmiy sahifa

авзу: Қандай қилиб ЭКУ қилишга қарор қилиш мумкин?

ЁРТ (ёрдамчи репродуктив технология) бепуштлик муаммосини амалда ҳал қилди. Лекин…
Кўпгина жуфтликлар ҳеч қандай шак-шубҳасиз ЭКУ амалиётига мурожаат қилишади ва узоқ кутилган ҳомиладорликка эришишади.
Aммо, кўпинча жуфтликлар қимматли бўлган вақтни бой бериб, репродуктолог мутахассисга мурожаат қилишга қарор қилгунларигача камида 5-6 йил керак бўлади. Албатта агар ундан кўп вақт ўтмаса.
Ва агар эр-хотин ЭКУ амалиётини амалга оширишга қарор қабул қилган бўлсалар, эҳтимол, табиий йўл билан ҳомиладор бўлиш учун бир қатор муваффақиятсиз уринишлар бўлган, тиббиёт муассасалари ва амбулаторияларда жуда кўп турли хил тиббий кўриклардан ўтишган, катта миқдорда пул ва асаблар сарфланган бўлади.

Шунинг учун яна бир бор асосий нарса ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман! Фарзанд туғилишини "кейинроққа" қолдирманг, барча қўрқувларингиз, шубҳаларингизни олиб ташланг ва мақсадингиз сари интилинг!

Узоқ кутилган ҳомиладорликка эришганингизда эса, кўрган хамма қийинчиликларингиз-у, барча нарсалар унутилади, дунёингиз янги ранглар, ҳис-туйғулар ила тўлади ва ҳаётингиз ўз маъносига эга бўлади. Бошқача, янги ҳаёт бошланади, аввалги, фарзандсизидан бутунлай фарқ қиладиган хаёт...

Мутахассисга учрашишни "кейин"га қолдирманг, ахир вақт - энг қимматли манбамиз!

Агар Сизда мавзуларимизга оид саволларингиз бўлса, бепуштлик, ҳомила ёки ҳомиладорлик билан боғлиқ муаммолар кузатилаётган бўлса, қимматли бўлган вақтни бой бермай, келиб клиникамизнинг малакали мутахассисларига учрашишингиз мумкин.

Қабул ҳар куни соат 8:00дан 15:00гача, якшанбадан ташқари.

Кўшимча маълумотлар учун телефон рақамлар:
(+998) 78-113 00 57,
71-227 30 32,
71-240 20 38.

ёки қисқа 1057 рақами.

«DOCTOR D» кўп тармоқли госпитали
репродуктолог-гинекологи,
Музаффарова Мухиба Хамзаевна

___________________

#ДокторД #ДокторДЭКО #ДокторДЭКУ #DoctorD #DoctorDIVF #DoktorD #DoktorDEKO #DoctorDECO #DoctorDEKO #DoctorDEKU #ДокторДЭКУ #ЭКО #ИКСИ #EKO #IKSI #IVF #ICSI #репродутолог #гинеколог #бесплодие #reproduktolog #ginekolog #bepushtlik #бепуштлик #андролог #сексопатолог #androlog #seksopatolog #MuxibaXamzaevna #МухибаХамзаевна #Алҳамдулиллах #Alhamdulillah