Get Mystery Box with random crypto!

Энг эзгу ғояларни ҳам обрўсизлантириш маконига айланган Тошкен | HORI SENSEI

Энг эзгу ғояларни ҳам обрўсизлантириш маконига айланган Тошкент

Кўп эзгу ғоялар, бу трамвай лойиҳаси бўладими ё тендерлар ўтказишми, агар пировардида бюджет ва давлат маблағларини рақобатчиларсиз ё муқобил таклифларсиз ўзлаштиришни кўзда тутса, реализация бўйича энг муҳим ҳалқалар атайин тушириб қолдирилса, обрўсизланаверади.

Тошкент бу борада тенги йўқ чемпион.

Шаҳарни унинг асл эгаси одамларга қайтаришда пуллик парковларнинг ўрни жуда юқори. Пулли парковкалар инсоний ғоя, эзгу ғоя, иқтисодий ва адолат мантиғига эга ғоя. Лекин шу ғояниям бемалол бир қўлли қилиб дабдала ижро қилиш ва обрўсизлантириш мумкин.

Шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, пйотахтдаги 10та марказий кўча бўйича пулли тўхташ жойларини ташкил этиш "Kasy Park" МЧЖга топширилган.

Хўп, бунинг нимаси ёмон, ўзларинг пуллик парковкалар керак деб қичқирмаётганмидиларинг, дейишингиз мумкин.

Биринчидан, давлат-хусусий шериклик учун тендер ўтказилмаган. Биз билмаймиз, қолган эҳтимолий даъвогарларнинг таклифлари бўлганми, бўлган бўлса қандай?

Иккинчидан, марказдаги 10та кўчани битта шерикка бервориш бу ғирт тентаклик. Давлат-хусусий шериклик агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг аҳмоқона қарори. Навбатдаги паразит монополия яратишнинг ибтидоси. Нормал шароитда 10та кўча камида иккита ёки учта лотга ажратиш ва уларнинг ўзаро аффилланмаган, турли компанияларга таклиф этиш мумкин эди. Нормал давлатларда, масалан, параллел ва перпендикуляр кўчалар бўйича, ёки битта мавзе бўйича барча кўчалар айни бир компанияга берилмайди. Шунда хусусий шерик давлатга босим кўрсата олмайди, жамоатчилик қайтанга доимий тийиб туриш туриш воситасига эга бўлади.

Учинчидан, ўтган йили августдаёқ танлаб бўлинган шерик билан қандай шартларга келишилгани яна ёпиқ мавзу бўлиб қолаяпти. Бизга келишув 10 йилга тузилганидан бошқа шартларни айтишни лозим топишмади. Тушумлар қандай тақсимланади? Давлатга қанча, шерикка қанча? Дам олиш кунлари ва ишдан ташқари вақтлардаги тарифлар қандай бўлади? Қандай ҳолатларда битим муддатидан аввал тугатилади? вҳк, вҳк.

Тўртинчидан, жаҳон тажрибаси ва умуман соғлом ақл талаби шуки, пуллик парковкалар шаҳарга киришда транспорт боғланмалари ташкил этиш ва пуллик парковка ҳудудларида сифатли жамоат транспорти ва пиёдалар инфратузилмаси ташкил этиш билан параллел рўй бериши керак. Бугунги кунда нечта транспорт боғланмаси ташкил этилди? Танланган кўчаларда транспорт қатнови частотаси ва интервали бўйича хулосалар қандай? Бу кўчаларда пиёда юриб бўладими?