Get Mystery Box with random crypto!

Бир ёшгача бўлган болани массаж қилиш уни парвариш қилишнинг м | Homiladorlik va Onalik👪

Бир ёшгача бўлган болани массаж қилиш уни парвариш қилишнинг муҳим қисмини ташкил этиши керак. Массажни онанинг ўзи ҳам қилаверадими ёки мутахассисга мурожаат қилиш керакми? Малакали болалар массажистига қачон эҳтиёж туғилади? Қайси ҳолларда болага даволаш массажи тавсия этилади? Шу каби саволларга жавоб топиш учун ушбу мақолага бир ёшгача бўлган болалар массажи ҳақида керакли маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдик.

Мутахассисларнинг фикрича, мунтазам равишда массаж қилинган болалар тенгдошларига нисбатан эртароқ ўтиришни, эмаклашни, юришни ўрганишади. Улар массажни чақалоқ 6 ҳафталик бўлган вақтдан бошлашни тавсия этишади. Ундан олдин албатта шифокордан маслаҳат олиш зарур!

Эмизикли болаларга массаж тавсия этиладиган ҳолатлар:

асаб тизими, суяк-мушак тизими касалликларидасунъий овқатлантиришда бўлсаривожланишда орқада қолаётган бўлсавазн етишмаслиги ёки ортиқчалиги ҳолатларидабирон-бир юқумли касалликни бошидан ўтказган бўлса

Эмизикли болалар учун массажнинг фойдалари:

мушаклар тонуси яхшиланади, кучи ва эластиклиги ошадибўғинлар эгилувчанлиги яхшиланадибола организмининг ҳимоя кучлари фаоллашадиҳаракатлар координацияси ривожланадирахит касаллиги асоратларининг олдини олишда ёрдам берадитаянч-ҳаракат тизими мустаҳкамланадимоддалар алмашуви кучаядиовқат ҳазм қилиш яхшиланади, ич қотиши, дам бўлишининг олди олинадиқон айланиши ва юрак иши яхшиланадитер ва ёғ безлари фаолияти яхшиланадиболанинг асаблари тинчланиб, уйқуси яхшиланади, иштаҳаси очилади

Бу фойдали таъсирлар натижасида боланинг ақлий ва жисмоний ривожланиши тезлашади.

Соғлом болага массажни бир ёшга киргунча ҳар куни қилган яхши. Бошида тиббий маълумотга эга бўлган тажрибали мутахассисга мурожаат қилиб, кейинчалик онанинг ўзи ўрганиб олгач, ўзи қилиши ҳам мумкин. Бунда албатта, ҳар 3 ойда мутахассис ёрдамидан фойдаланиб, боланинг ёшига мос массаж ҳаракатларини кўриб, ўрганиб олган маъқул.

Эсингизда бўлсин:

массажнинг барча ҳаракатларини куч ишлатмасдан, кучли босимсиз бажариш керакмассаж бола овқатланишидан бевосита олдин ёки кейин қилинмайди, 60 дақиқалик танаффус сақланадимассажни бола ухлашдан олдин қилган яхшимассажни бола ихтиёрига қарши қилиш керак эмас, агар бола инжиқланаверса, кейинга қолдирган маъқул

Болада бирон-бир касаллик аниқланган бўлса ёки ривожланишда орқада қолаётган бўлса, массаж муолажанинг бир қисми ҳисобланиб, албатта малакали мутахассис томонидан шифокор тавсияси билан амалга оширилиши керак.
#bola_parvarishi @Homiladorlikvaonalik

https://telegram.me/homiladorlikvaonalik