Get Mystery Box with random crypto!

Она сути фарзандга зарурий барча озуқаларни бера олади!!! Ф | Homiladorlik Onalik Ginekologiya

Она сути фарзандга зарурий барча озуқаларни бера олади!!!

Фарзанд туғилгандан бошлаб то 6 ойлик бўлгунча уни она сути билан чақалоқ талабига мос тартибда озиқлантириш тавсия этилади.

Бола 6 ойлик бўлган пайтдан бошлаб эса турли витаминларга бой ва хавфсиз озиқ-овқатларни унинг рационига қўшиш мумкин.

Кичик ёшли болалар ва чақалоқларнинг овқатларига туз ва шакар қўшиш керак эмас.

Она сути билан озиқланиш орқали бола соғлом ўсиши учун зарурий озуқа ва суюқликларни олади.

Кўкрак сути билан озиқлантирилган болалар диарея, респиратор инфекциялар ва қулоқ касалликларидан ҳам узоқ бўлади.

Она сути билан озиқлантирилган одамлар орасида юрак касалликлари, қандли диабет кам учрайди, улар семизликдан ҳам кам азият чекишади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

@Homiladorlik_Onalik_Ginekalogiya