Get Mystery Box with random crypto!

Homiladorlikda gripp – Эпидемия вақтида ҳар куни бир бўлакдан | Homiladorlik davri

Homiladorlikda gripp

– Эпидемия вақтида ҳар куни бир бўлакдан саримсоқ еб туришга ҳаракат қилинг. Саримсоқ иссини ҳидласангиз ҳам бўлади. Бунинг учун тозаланган бир бўлак саримсоқни майдалаб, унчалик катта бўлмаган шиша идишга солинг ва бурнингизнинг аввал бир тешигидан, кейин иккинчисидан ҳидланг. Муолажани кунига бир неча марта такрорланг.

– Бурун тешигига пиёз сувини томизсангиз ҳам бўлади. Бунинг учун 1 чой қошиқ пиёз сувини бир чой қошиқ асал билан аралаштиринг. Кунига 3-4 маҳал ҳар бир бурун тешигига 2-3 томчидан томизинг.

– Ерқалампир (хрен) вирусга қарши хусусиятга эга. Бир чой қошиқ ерқалампир бўтқасини бир чой қошиқ асал билан аралаштиринг. Кунига 3-4 маҳал истеъмол қилинади.

– Эфир мойи зарарсизлантирувчи хосиятга эга. Темир идишга бир-икки томчи эфир мойини томизиб, ёқиб юборинг.

– Ҳомиладорлар айрим доривор ўсимликлардан тайёрланган дамлама ва қайнатмаларни ҳам ичиш мумкин. Масалан, липа гули, малина барги, смородина барги, қайин барги, наъматак (шиповника) меваси. Липа гулини чой каби дамлаб ичиш мумкин. У ажойиб таъм, яллиғланишга қарши ва иситма тушириш хусусиятига эга. Липа чойидан ташқари, музлатилган ремевалардан морс тайёрланг. Бирора реза мева (смородина, малина)ни олиб, блендерда майдаланг. Устидан қайноқ сув қуйиб, аса лёки шакар қўшиб, ичинг. Ушбу ажойиб витаминли воситин бутун ҳомиладорлик давомида ичиб юриш мумкин.

– Қарши кўрсатма бўлмаса (қон босими кўтарилиши, гестоз), пўсти билан қайнатилган картошка ёки доривор ўсимликлар дамламасида ингаляция қилиш мумкин. Буғли ингаляция учун рухсат этилган доривор гиёҳлар рўхати каттароқ. Мармарак (шалфей), тошчўп (чабрец), тоғрайхон (душица), ялпиз (мята)дан ҳам фойдаланса бўлади.

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Homiladorlik_davri
@Ogilmi_qizmi