Get Mystery Box with random crypto!

Айтишларича, бир одам бир хотинни кўз остига олади. Бир кун шу | ВОДИЙ СОВЧИЛАР

Айтишларича, бир одам бир хотинни кўз остига олади. Бир кун шу хотин тижорат мақсади билан бир карвонга қўшилиб йўлга чиқади .
Халиги одам хам ўша карвонга қўшилиб кетидан кетади. Оқшом чоғи карвон бир ерда қўноқлайди ва хамма ётади. Бу орада одам хотиннинг ёнига келади ва мақсадини унга айтади. Хотин:
- Бор, кузатиб кел, ҳамма ухлаганмикин, билайликчи, - дейди.
Таклиф қабул бўлди деб ўйлаган эркак севиниб кетади, карвон атрофини айланиб келади ва:
- Хамма ухлаган, - дейди. Бу сафар хотин:
Яхши, Аллоҳ-чи? Ажабо, шу соатда у ҳам ухлаганмикин, нима дейсан? - деб сўрайди. Бу оғир саволга эркак:
- Йўқ, Аллоҳ ҳеч қачон ухламайди, мудрамайди ҳам
- жавобини беришга мажбур бўлганда…
Хотин:
- У ҳолда, - дейди, - одамлар кўрмаса ҳам, ухламаган ва мудрамайдиган Аллоҳ бизни кўради. Ҳаммадан ҳам кўра ундан қўрқувлик ва ҳаё қилгуликдир.
Хотин бу сўзларни айтаётганда эркакнинг кўнглида қўрқув уйғонади. У Аллоҳдан қўрқиб дарҳол карвонни тарк этиб, уйига қайтади ва тавба қилади.

Эй хом сут эмган бандалар….. Хато ишни қилаётганизда хеч ким кўрмайди деб ўйлайсизми....?
Ҳар ишни қила ётганингизда яратган гувох бўлишини унутманг....
У ҳар нарсани кўргувчи ва билгувчи зотдир. Барча барчамизга яратганни ўзи инсоф берсин..

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ.

Kanalga obuna bo'lish: @holis_sovchilik