Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил | ХОКИМ БУВА | Расмий канал

#Диққат
Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

“112” ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.

@HokimBuva - Расмий канал!