Get Mystery Box with random crypto!

#Ана_холос Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига тўйларга бориш тақ | ХОКИМ БУВА | Расмий канал

#Ана_холос
Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига тўйларга бориш тақиқланди


Амалдорларга исрофгарчиликка йўл қўйилган тадбирларга бормаслик тавсия этилди.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров президент администрацияси ҳайъати йиғилишида ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юришни» тақиқлади.

Унинг сўзларига кўра, президентнинг барча фармон ва кўрсатмалари ўз вақтида бажарилиши керак. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Садир Жапаровнинг тўй вақтида чорва сўйишни тақиқлаш ва исрофгарчиликка йўл қўймаслик ҳақидаги қарорига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Агар бирор жойда исрофгарчиликни кўрсангиз, у ерга борманг. Тўйма-тў
й юрманг», деди Оқилбек Жапаров.

@HokimBuva - Расмий канал!