Get Mystery Box with random crypto!

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон-Қирғизистон-Хи | ХОКИМ БУВА | Расмий канал

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темирйўл линияси қурилиши 2024 йилнинг октябр ойида бошланишини маълум қилди.

«Темирйўл қуриб бўлингач, дунёга чиқишимиз мумкин бўлади. Бу бизнинг ўзимизга тегишли йўл бўлади», деди Жапаров Ўшдаги учрашувлардан биридаги нутқида.

Темирйўлнинг Қирғизистондан ўтган қисми узунли 311 кмни ташкил этади. Қурилиш ҳозирча 4,7 млрд долларга баҳоланмоқда. Хитой ва Ўзбекистонни боғлайдиган йўл орқали Яқин Шарқ мамлакатларига ҳам чиқиш мумкин бўлади. Ҳозиргача бу йўл фақат Қозоғистон ҳудуди орқали ўтганди.

@HokimBuva - Расмий канал!