Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради Ижтимоий тармо | ХОКИМ БУВА | Расмий канал

Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги суҳбат акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда инспектор ҳайдовчи билан суҳбатда «50 кундан бери қуёшда тургани»ни айтиб, эзилиб кетганини таъкидлаган.  Шундан сўнг ЙПХ ходими ҳайдовчидан уч кишига тушлик олиб келишни сўраган.

Ҳолатни видеога олиб борган ҳайдовчи суҳбатдан бироз ўтиб, ЙПХ ходимидан узоқлашади ва ходим ундан 70 минг сўм сўраганини айтади. Пулни эса оқ рангли Нехиа-3 машинасида ўтирган одамга беради.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълум қилишича, ҳозирда видеолавҳага аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.

@HokimBuva - Расмий канал!