Get Mystery Box with random crypto!

Хитойда ҳаддан ташқари катта дўл ёғиб, одамлар ҳалок бўлди Ке | ХОКИМ БУВА | Расмий канал

Хитойда ҳаддан ташқари катта дўл ёғиб, одамлар ҳалок бўлди

Кеча, 27 апрель куни тушдан кейин мамлакат жанубидаги Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳри ҳудудига диаметри беш сантиметрдан ортиқ дўл ёғди. Баъзи нашрлар унинг катталигини Ҳиндистон ёнғоғи билан қиёслашмоқда.

Хитой марказий телевидениеси содир бўлган табиий офат туфайли 5 киши ҳалок бўлгани ва 33 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.

Торнадо ва ундан кейин ёғгҳан дўл Байюн вилоятида тўртта қишлоққа зарар етказган. Бундан ташқари, 140 дан ортиқ завод ва бинолар зарар кўрган. 

Торнадо тўхтагач, шаҳарда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва фавқулодда тиклаш ишларини олиб бориш учун махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Шифокорлар, ўт ўчирувчилар, жамоат хавфсизлиги ходимлари ва транспорт полицияси аҳолига ёрдамга келган.

@HokimBuva - Расмий канал!