Get Mystery Box with random crypto!

Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғиллари билан мерос талашяпти | ХОКИМ БУВА | Расмий канал

Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғиллари билан мерос талашяптими?

Бироз аввал хонанда оталик даъвоси билан Зоҳиршоҳ Жўраевни судга бергани хабар қилинганди. Шундан сўнг ИнтернетдА турли муҳокама ва саволлар ёзила бошлади.

Қўшиқчи бу бўйича журналистларга баёнот бериб, судлашишга нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди.

«Кўпчилик мени мерос талашяпти деб ўйлаяпти. Лекин ундай эмас. Мен укаларимга хоҳласа нотариал тарзда улардан менга ҳеч нарса керакмаслигини ёзиб беришимни айтдим. Фақатгина видеони ёқиб, «Бу инсон бизни акамиз, унинг онаси шаънига нотўғри гаплар гапирибмиз», деб беришларини сўрадим. Улар буни хоҳламади. Шундан кейин Ўзбекистон фуқароси сифатида судга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Менинг ҳамма нарсам бор, ўзимга етарли. Улардан ҳеч нарса керак эмас», деган хонанда.

Эслатиб ўтамиз, Ботир Қодиров ва Зоҳиршоҳ Жўраев ўртасидаги суд 2 майга қолдирилган. У Тошкент шаҳар Учтепа туман судида кўриб чиқилади.

@HokimBuva - Расмий канал!