Get Mystery Box with random crypto!

#ана_холос Қарши шаҳри ҳокими ўзини рағбатлантириш учун 75 | ХОКИМ БУВА | Расмий канал

#ана_холос
Қарши шаҳри ҳокими ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратди

Шу йилнинг 25 август куни Қарши шаҳар ҳокими Н.Холбоевнинг «Қарши шаҳар ҳокимлигининг харажатларига маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарори “E-qaror” электрон тизимига жойлаштирилган.

Қарорда ҳокимликнинг 2023 йилдаги захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан шаҳар ҳокимлигига фаолият самарадорлиги кўрсатгичига кўра вилоят миқёсида “Энг ташаббускор сектор” деб эътироф этилган Қарши шаҳар 1-сектор раҳбарини рағбатлантириш харажатларига 75 (етмиш беш) млн. сўм маблағ ажратиш назарда тутилган.

Маълумки, 1-сектор раҳбари ҳокимнинг ўзи ҳисобланади.

@HokimBuva - Расмий канал!