Get Mystery Box with random crypto!

#Расмий_баёнот Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим макт | ХОКИМ БУВА | Расмий канал

#Расмий_баёнот

Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеохабар бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.

Аниқланишича, мактаб директори У.Т. мактаб ўқитувчиси Д.К.нинг дарс соатларини асоссиз равишда камайтириганлиги сабабли турмуш ўртоғи Й.М. томонидан уриб, тан жароҳати етказилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга шикаст етказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

@HokimBuva - Расмий канал!