Get Mystery Box with random crypto!

Бидъат ИНСОНЛАРДАН ҚОЛГАН АНЪАНА УДУМЛАР CАВОЛ: Ассалому а | 🕋 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ

Бидъат

ИНСОНЛАРДАН ҚОЛГАН АНЪАНА УДУМЛАР

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ёши улуг инсонлардан қолган анъана удумларимиз бор, билиб билмай эргашиш нотўғри эканлигини биламан! Масалан:

1. Чоршанба куни чучвара тугиб, пишираётганда 7 тасини очиб тугинларимиз ечилсин дейишади хамда шом кирмасдан Қуръон тиловат килишади.

2. Пайшанба куни ёки тушлигида оламдан утган инсонларни куришса холветар билан катлама пишириб унга хам Қуръон ўқишади.

3. Хайит байрамларимизда, байрамларимиздан олдин
ис чикариш керак деб чак чаки бўғирсоклар пиширишади.

4. Мухаррам ойида ширгуруч пишириб кушниларга таркатиш.

5. Тушида калла курса калла солиш керак деб айтишади.

Булар динимизда борлигига шубхам бор, ширк ёки бидъатмасмикин деб ўйлаб қоламан.
Қайнонам шундай ишларни килсалар, ушбу таомларни еса бўладими, уларга шерик бўлиб колмаймизми? Ширк ёки бидъат нарсаларни қандай қилиб ажратсак бўлади?


ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Буларни бирортаси шариатимизда йўқлиги учун қилмаслик тавсия қилинади. Одамларга оҳисталик билан, фитна қўзғамасдан тушунтириш лозим. Одатда узоқ муддатда кириб қолган бидъатларин бирдан йўқ қилиш осон кечмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати




ТАТУАЖДА ТАҲОРАТ ЎТМАЙДИМИ?


CАВОЛ: Намозларимни ўз вақтида ўқийман. Ҳар гал таҳорат қилаётганимда, таҳоратим ўтармикан, деб ўйланаман. Чунки қошимни татуаж қилдиргандим. Кўпчилик татуажда таҳорат ўтмайди, дейди. Мен қандай йўл тутай?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар кўз, қош  ва лабларининг шаклини сунъий тарзда ўзгартириши, татуаж ва растушовка қилдириши — шаръан мумкин эмас. Бу ишни қилган аёллар, тавба қилишлари ва қайтиб бундай қилмасликлари керак.  Шундай бўлсада бирор аёл қошини татуаж қилдирган бўлса, бу таҳоратни тўғри бўлишига таъсир ўтказмайди, қилинган таҳорат таҳорат ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@hojionalarkanali

Улашинг Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг   Фойдалий канал

┅অঠই ইঠঅ┅
ХОЖИ ОНАЛАР
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAE5dXbfusPieKgJZug
тавсия қиламиз