Get Mystery Box with random crypto!

АММА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!!! Чоптиради омад деган отингизни, | 🕋 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ

АММА СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!!!

Чоптиради омад деган отингизни,
Яширади, тўғирлайди хатонгизни,
Сизданда зўр қадрлайди отангизни,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.

Жиянга хос бурчингиз бор бўйнингизда,
Чопиб, чопиб хизмат қилар тўйингизда,
Биттагина расми бўлсин уйингизда,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.

Кулгу бериб туринг маҳзун юзларига,
Тафтингизни тутинг юрак музларига,
Кўзларингиз ўхшаб кетар кўзларига,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.

Жиянларга жони қурбон, меҳри бўлак,
Жигарлари бахти учун жони ҳалак,
Олиб берманг майли унга битта кўйлак,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.
@hojionalarkanali

Худойимга бориб етар тилаклари,
Дуолардан тўхтамайди билаклари,
Отангизнинг бу ҳаётда тиргаклари,
Аммаларни яхши кўринг, аммаларни.


Мактуба ШАЙДО



Аммалармизга юборамиз
@hojionalarkanali


┅অঠই ইঠঅ┅
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAE5dXbfusPieKgJZug
Каналга киришни унитмадизми