Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек тилида гапирувчилар (ўзбеклар дейишга тилим бормади) ишл | 🕋 ХОЖИ ОНАЛАР КАНАЛИ

Ўзбек тилида гапирувчилар (ўзбеклар дейишга тилим бормади) ишлаётган ва телеканалларда берилаётган сериаллар ҳақида

Келинми, қизми қайнота ёки отасининг либосидан тутиб, «Дадажон, сиз менга ёқасиз» дейиши, қайнота кўчадан кириб, келинига қараб, «Уйга ўзи сизни деб келаман» деб гап отиши ёхуд 18+ услубидаги саҳналар нега бериляпти?!

Бу нима деган гап?!

Жинни бўлиб қолмаганмисизлар?!

Ёки қиёмат тезлашиб кетдими?!

Ҳали дажжол, яъжуж-маъжуж чиқмай туриб қиёматнинг қоим бўлишини истаяпсизларми?!

Биз франция ёки италияда яшамаяпмиз, ахир!!!

Фаҳш, порнофилмлар телеканалларда бериладиган исқирт жойдамасмиз!!!

Бу аҳолисининг 98 фоизи (балки рақамда адашгандирман) мусулмонлар яшайдиган юртдамиз!!!

Бу юртдан Бухорий чиққан деб мақтанманг!!!

Бухорий сизларнинг қилаётган ишингизни кўрсалар, юзларини буриб, башарангизга қарагилари келмай кетардилар.

Шунчалик уятсиз, беҳаё бўлиб кетдикми?!

Актёрлар пул учун ҳеч нарсадан қайтмайдиган иффатсиз, шарафсиз бўлиб кетдими?!

Жамиятда баъзи тўнғизтабиат қайноталар келинига сакраса ёки чўчқатабиат келинлар қайнота ёки қайинукасига кўз сузса, шуни кино қилиб нимани эпламоқчисизлар?!

Бу киноларинг вазиятни баттар расво қилади.

Беҳаё сайтларга кирманглар дейилса, кифоя. Ўша сайтнинг манзилини айтиб, www.фалон.фалон сайтига кирманглар дейилмайди.

Одамнинг юрагини оғришига сабаб бўладиган воқеаларни кинога олиб чиқишнинг нима кераги бор?!

Ёш режиссёр «Шундай рол ўйнаб берасиз» деса, латтага ўхшаб ўйнаб кетилаверадими?! Ёши бир жойга борган актёрнинг «Ўйнамайман» дейишга тили йўқми ёки ориятини тушликда еб қўйганми?!

Юз долларда расми бор франклин: «Пул ҳамма нарсани қила олади» деб ўйлайдиган кимса пул учун ҳамма нарса қилади» деган.

Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳақни айтолмасанг, ҳеч бўлмаса, ботилга қарсак чалмай тур».

Миллатнинг маънавиятини юксалтирадиган, дунёга устозлик қилган боболаримиз ҳаётини акс эттирадиган филмлар ишлаш қўлингдан келмаса, бунақа олди-қочди сериаллар олмай тур!

Хуллас, телеканаллардаги сериаллар савияси нол, ҳаммаси маиший мавзуларда. Қайнона, келин, қайнота, қайинсингил, душман, хиёнат, юриб кетди, суриб кетди, ваҳоказо.

Ёзганларим киночиларга етиб боришини билмадим, Аллоҳ таоло хоҳласа етиб боради.

Деярли телевизор кўрмайдиган Нозимжон Ҳошимжон

@hojionalarkanali

каналмизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг

Расуллоҳ ﷺ Умматлари
┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄
ХОЖИ ОНАЛАР
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/joinchat/AAAAAE5dXbfusPieKgJZug