Get Mystery Box with random crypto!

#Жуда гўзал дуо. Энг яхши кўрган инсонга юборинг. БИСМИЛЛАҲИ | Hojaroy_Shop🛍

#Жуда гўзал дуо.

Энг яхши кўрган инсонга юборинг.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ!

Аллоҳим!
Сен ҳаё ва марҳамат соҳибисан! Бандаларингнинг қулларини қуруқ қайтармагайсан!
Ё Роббий! Ўзинг бизни кўриб турибсан, сўзларимизни эшитиб турибсан, ичу ташимизни билиб турибсан, Сенга музтарларча ёлборамиз, бечораларча Сенга илтижо киламиз, эй музтарларнинг дуосини ижобат килувчи Аллоҳим! Эй бечораларнинг илтижосини қабул қилувчи Аллоҳим!
Аллоҳим! Қуръони Карим ҳурматидан бизларга раҳм қил! Уни бизларга йулбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо айла! ***
Аллоҳим! Қуръони Каримдан унутганларимизни ёдимизга сол, билмаганларимизни бизларга билдир!
Уни кеча-кундуз тиловат килишни насиб эт!
Уни бизларнинг зараримизга эмас, фойдамизга ҳужжат қил!
Аллоҳим! Бизларни Қуръони Карим ҳалол деган нарсаларни ҳалол билиб, ҳаром деган нарсаларни ҳаром билган, унинг маҳкам оятларига амал қилиб, муташоҳ оятларига иймон келтирганлардан қил!
Аллоҳим! Бизларни Қуръони Каримнинг харфларини ҳам, ҳукмларини ҳам адо этадиганлардан эт, ҳарфларини адо этиб, ҳукмларини зое қиладиганлардан қилма!
Аллоҳим! Бизларга Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфидан ҳаловат, ҳар бир сўзидан шарофат, ҳар бир оятидан саодат, ҳар бир сурасидан офият ва ҳар бир жузидан мукофот насиб айла!
Аллоҳим!
Қуръони Каримни бизлар учун шафоатчи қил, фойдамизга ҳужжат қил!
Аллоҳим! Бизларни Ўзингнинг аҳлинг ва ҳосларинг бўлмиш аҳли Қуръонлардан қил!
Аллоҳим!
Қуръони Каримни қалбларимизга зиё, кўзларимизга нур, дардларимизга даво, гунохларимизни ўчирувчи, бизларни дўзаҳдан қутқарувчи қил!
Аллоҳим!
Бизларни Қуръони Карим воситасида бахтсизликдан бахту саодатга, дўзаҳдан жаннатга, ғазабингдан розилигингга, ҳожатмандликдан беҳожатликка, бидъатдан суннатга, зулумотлардан нурга, залолатдан ҳидоятга, ҳорликдан азизликка, барча ёмонликлардан хамма яхшиликларга олиб чиқ!
Аллоҳим!
Қуръони Каримни бизларга дунёда ҳамнафас, қабрда ҳамдам, қиёматда шафоатчи, жаннатда ҳамроҳ, дўзаҳдан парда ва барча эзгуликларга етакловчи сарбон қил!
Эй Аллоҳ!
Бизга розилигингни, жаннатингни ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амалларни насиб қил!
Ғазабингдан, дўзаҳингдан ҳамда уларга олиб борадиган сўз ва амаллардан панох бер!
Аллоҳим! Бизларга ўлим фариштасини энг яхши ҳолатимизда, Ўзинг рози бўладиган энг афзал амалимиз узра юборгин! Жонимиз ҳалқумга келмай гунохдан покланиб олишимизга тавфиқ бер!
Аллоҳим! Оёқларимиз совуган, қўлларимиз музлаган, юрагимиз сўнгги зарбаларини ураётган, кўзларимиз қотаётган, тилимиз тўхтаётган, рухимиз жисмимизни тарк этаётган маҳалда дилу тилимизга
“Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ” калимасини жорий айла! Бизларга ўлим талвасаси фитнасидан, қабр азоби фитнасидан, оҳират азоби фитнасидан паноҳ бер!
Ё Аллоҳ! Тупроқ остида ёлғиз ётганимизда бизларга раҳм қил! Даҳшатидан гўдакнинг сочлари оқариб кетадиган қиёмат Куни бизларга хотиржамлик ато қил! Аршинг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда бизларга соянгдан жой бер!
Меҳрибон Роббимиз! Бизларни бу дунёдаги мушфиҳ йўлбошчимиз - Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил айла! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам: “Шафоатим умматимнинг гуноҳкорларигадир”, демишлар. Биз гуноҳга ботган умматмиз! Бизларни у зотнинг шафоатларига етказ! Ҳавзи Кавсарларидан ичишни насиб эт!
Ё Аллоҳ! Бизга ўзимизни гуноҳдан тўсадиган даражада қўрқувингни, бизни жаннатга олиб борадиган ибодатингни, дунё мусибатларини бизга енгил қиладиган яқийнни ато хил! Душманларимиз устидан бизларга ғалаба бер! Динимизда мусибат берма! Бор билганимиз, бор ташвишимизни дунё қилиб қуйма! Жаннатни биз учун маскан қил! Гунохларимиз туфайли устимизга Сендан қўрқмайдиган, бизга раҳм қилмайдиганларни ҳукмрон қилиб қуйма!
Аллоҳим! Сендан динда, дунёю оҳиратда афву офият сўраймиз! Аллоҳим! Барча ишларда оқибатимизни гўзал қил, бизларни дунё ҳорлигию оҳират азобидан асра!
Аллоҳим! Қалбларимизни пок-саломат, тилларимизни серзикр ва сершукр, баданларимизни ибодатингда мустаҳкам, руҳларимизни Ўзингга муштоқ қил!
Аллоҳим! Сендан фойдали илм, мақбул солиҳ амал, гўзал аҳлоқ, юксак одоб, ҳалол ва мўл ризқ, баракали умр, салоҳиятли авлод сўраймиз!