2022-08-12 03:31:07
#жума_муборак
Жума байрам ва ибодат кунидир.
Жумага ўтар кеча (пайшанба оқшоми)дан то жума куни шомгача бўлган ҳар сония ҳасанотлар хазинасидир. Кимнинг қалби шод бўлиши, гуноҳлари мағфират қилиниши, муаммолари ҳал бўлиб, ғамдан халос бўлишни истаса, ўша фурсатларда пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", - дедилар.
Ибн Можа ривояти.
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
https://t.me/Hodiy_uz
309 viewshodiy_uz_admin, 00:31