Get Mystery Box with random crypto!

#Расулуллоҳ_мўъжизалари 2-мўъжиза: Набий соллаллоҳу алайҳи ва | Hodiy_uz | Расмий канал✔

#Расулуллоҳ_мўъжизалари
2-мўъжиза:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккада турган ҳолларида кўз олдиларида Байтул Мақдиснинг гавдаланиши

Исро ва Меърожга тааллуқли мўъжизалардан бири у зотнинг кўз олдиларида Байтул Мақдис гавдаланишидир.
Қурайшлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Байтул Мақдисни сифатлаб беришни ва унинг нечта эшиги борлиги ҳақида сўрашди. Аллоҳ таоло Байтул Мақдисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўз олдиларида гавдалантирди ва у зот сўровчиларга барча нарсаларни бирор ҳарфини ҳам адашмасдан сўзлаб бердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Қурайш мени ёлғончига чиқарганда, Ҳажари Исмоил олдида турдим. Аллоҳ таоло мен билан Байтул Мақдис орасидаги пардани кўтарди. Унга қараб, белгилари ҳақида уларга хабар бердим».
@hodiy_uz