Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ бош прокурор Рашид Қодиров озодликка чиқарилди Ўзбекист | Tarix va Geosiyosat

Собиқ бош прокурор Рашид Қодиров озодликка чиқарилди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров бундан бир неча кун аввал шартли равишда озодликка чиқарилди. Бу маълумотни Kun.uz'нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги бир-биридан мустақил икки манбаси тасдиқлаган. У 2019 йил 26 июн куни 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

2000-2015 йилларда Ўзбекистоннинг бош прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Рашид Қодиров пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилганди.


@HistoryGeoPolitico