2022-08-19 07:44:43
Нацистларнинг бош ғоячиси.
Альфред Эрнст Розенберг (1892-1946).
Нацистлар Германиясининг давлат ва сиёсий арбоби, обергруппенфюрер СА, национал социалистлар немис ишчилар партияси НСДАП ташқи сиёсати бошқармасининг бошлиғи (1933-1943), рейхсляйтер (1933-1945), босиб олинган шарқий худудларнинг рейхсминистири (1941-1945), НСДАП нинг дунёвий ва маънавий, мафкуравий тарбияси бўйича фюрернинг махсус вакили (1934-1945).
Альфред Эрнст Розенберг-1892 йил 31 декабрь куни Россия империясининг Эстляндия губернияси, Ревель (хозирги Таллин) шаҳрида дунёга келган. Унинг отаси Вольдемар Вильгельм Розенберг асли Ригалик остзей немисларидан бўлиб бошмоқ тикувчи пойафзал устаси бўлган, онаси Санкт-Петербурглик асли келиб чиқиши француз гугенотларидан бўлган Эльфрида Каролина Зире эди.
Альфред Розенберг болалигида Ревельдаги Пётр I номидаги ўқув билим юртини тамомлаган. 1910 йилда Ригадаги политехника институтига ўқишга киради. 1-жаҳон уруши бошлангач Москвага кўчиб ўтади. 1918 йил Москва олий техник ўқув билим юртини биринчи даражали инжинер-архитектор дипломи билан якунлайди.
1918 йилнинг февралида Ревельга қайтиб келади ва кўнгилли бўлиб Германия корпусига ёзилмоқчи бўлади, аммо уни рус деб корпусга қабул қилмайдилар. Бир муддат Ревельдаги эркаклар гимназиясида ўқитувчилик қилади.
Альфред Розенберг 1918 йилнинг охирида Германияга Мюнхенга кўчиб келади ва бу ерда "Туле жамияти" га аъзо бўлиб идеолог Дитрих Эккарт билан танишади. Эккарт орқали у сиёсат оламида юлдузга айланаётган Адольф Гитлер билан яқинлашади.
Альфред Розенберг Гитлернинг дунёқаришининг ўзгаришига таъсир қилган одамлардан бири эди. Гитлерга "Майн Кампф" асарини ёзишида улкан туртки берган, йўналиш кўрсатган шахс айнан Альфред Розенберг бўлади. Ирқчилик, антисемитизм, шарқ экспанцияси каби ғояларнинг бош архитектори хам Розенберг эди. 1922 йилда нацистлар партиясининг бош мақсад ва вазифаларини белгиловчи дастурни хам Розенберг ишлаб чиққанди. 1923 йилда машхур пиво қўзғалонида қатнашади. 1930 йилдан немис маданиятининг янгидан шаклланишига ғоявий рахбарлик қилган.
Айнан Розенберг миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуришида нацистларга фатво берувчи бош мия вазифасини бажарган. Бу одам аслида Гитлердан хам, Гимлердан хам ва бошқа барча нацистлар рахбарларидан хам хавфлироқ одам эди. Умуман олганда Альфред Розенберг нацистларнинг ғоявий устози эди. У инсониятга қарши мислсиз жиноятлари учун хақли равишда ўлим жазосига тортилган.
1.2K views04:44