Get Mystery Box with random crypto!

Баъзи калтафаҳм, алкаш псевдо туркшунос тарихчилар учун: Мих | Жаҳон тарихи ва жуғрофияси/HISTORYFACTSUZ

Баъзи калтафаҳм, алкаш псевдо туркшунос тарихчилар учун:

Михайил Сергеевич Горбачёв (1931-2022) камдан-кам сонли монстр бўлмаган рус хукмдорларидан бири эди. У СССР нинг охирги ва ягона президенти, Нобель мукофоти лауриати эди (бу мукофотни сизлар тушларингиздаям кўрмайсизлар, сизларга ўзбекистон мукофот берса ялтоқланиб ётиб оласанлар)

Ха у хам жуда кўп хатолардан холи эмасди, лекин айнан у совет халқини большевизм вабосидан қутқарди. Тўғри бу ич-ичидан чириб бораётган бахайбат тўнкани қулашидан хеч ким асраб қололмасди. Лекин айнан ўша қулашни тезлаштирган инсон хам Михайил Сергеевич бўлади. Қарри тўнкалар, яъни советпараст итялоқлар Горбочёвни хоинликда айблайдилар, буни тушунса бўлади улар ёвузлик империяси бўлган СССР ни парчаланишида улуғ ишларни қилган Горбоачёвни асло кечира олмайдилар.

Хўш Горбачёв нимани сотибди, жирканч империяними? Ёвузликними, ёлғонними,адолатсизликними?, Ундан ёвуз махлуқлар каби бўлган Ленин, Сталин, Андропов каби дарё-дарё қон тўкишни талаб қилгандилар. Лекин у бу ифлосликни қилмади. Ха у қаттиятсиз, бўшангроқ одам эди. Хўш нима қибди? У миллион-миллион одамларга озодлик-эрк тушунчаларини берди.

Унинг кечириб бўлмас битта хатоси, большевизмни, унинг номеклатурасини охиригача янчиб ташламагани, собиқ СССР даги барча республикаларга демократик кучларни хокимият тепасига олиб келмагани бўлди. Афсуски Горбачёв коммунистлар билан ришталарни батамом уза олмади, мамлакатни тўлиқ демократик, шаффоф тизимга ўтказа олмади. Лекин нима бўлганда хам бу улуғ инсонга барча собиқ ссср республикалари оз бўлсада қарздордирлар.

У бор йўғи олти йил мамлакатни бошқарди, лекин шу олти йил дунёни ларзага солган йиллар сифатида тарихга кирди. Бутун шарқий европа большевизм балосидан қутилишида , болтиқбўйи республикалари, Кавказ, Украина, Молдавия, Ўрта Осиё республикалари мустақилликка эришишларида бу одамнинг хизматларини билмаганлар сиёсий кўр ёки ношукур аблах одамлардир.

У Россияни севарди,унинг даврида россияни кўпчилик сева бошлаганди,хозирги нафратларда унинг айби йўқ,у ёвузлик империясини адолат,севги империясига айлантирмоқчи эди холос. У Раиса Максимовнани хам севарди ва доимо унга бинафша гулларини совға қилишни яхши кўрарди.
Михайил Сергеевич сенга барибир каттадан-катта рахмат деб қоламиз.