Get Mystery Box with random crypto!

Семиз эркаклар клуби Хушбичим қомат ва мушаклар доим ҳам урфд | TARIX - eng ajoyib tarixiy ma'lumotlar

Семиз эркаклар клуби

Хушбичим қомат ва мушаклар доим ҳам урфда бўлмаган. ХIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида, асосан АҚШда "Семиз эркаклар клублари" оммалашишни бошлаган. Клубга фақат вазни 90 кг дан ортиқ бўлган эркаклар аъзо бўлиши мумкин бўлган ва одатда уларнинг кўпчилиги бадавлат инсонлар бўлган.

1903-йилда АҚШда Виржиния штатида ташкил этилган клубнинг 10 мингга яқин аъзоси бўлган ва у энг кўп сонли клуб саналган. Унга аъзо бўлиш учун аввало вазн назоратидан ўтиш ва кейин 1 доллар (жорий курс бўйича тахминан 35 доллар) аъзолик бадалини тўлаш керак бўлган.

Бақалоқ танловдан ўтиши билан унга парол айтилган ва тадбирларга киришда ишлатиладиган яширин қўл сиқиш одати ҳақида тушунтирилган. Ҳар учрашувда эркаклар йиғилиб "Биз семизмиз ва бундан максимал даражада фойдаланамиз!" деган шиорни баланд овозда айтишган.

https://t.me/+fDfbkTmzJQBlM2Iy