Get Mystery Box with random crypto!

Сибирдаги сирли орол. Мўғулистон билан чегарадаги Тува тоғлар | TARIX - eng ajoyib tarixiy ma'lumotlar

Сибирдаги сирли орол.

Мўғулистон билан чегарадаги Тува тоғларида, 1300 метр баландликда Тере-Хол кўли бор. Россия ҳудудида минглаб бу каби кўллар мавжуд, аммо бу кўл ўзига хослиги билан ажралиб туради. Гап шундаки, сувнинг ўртасида тўртбурчак шаклидаги орол бор. Оролда VIII асрда қурилган ажойиб бир қалъа бор, аммо у қалъа ким томонидан ва нима мақсадда қурилгани номаълум.

Мазкур иншоот 3,3 гектар майдонни эгаллайди. Бир вақтлар бу 25 метр баландликдаги ибодатхоналар, омборлар, турар-жой бинолари ва деворларга эга улкан иншоот эди. Айни пайтда иморатнинг сақланиб қолган деворларнинг баландлиги 8 метрни ташкил қилади.

https://t.me/+fDfbkTmzJQBlM2Iy