Get Mystery Box with random crypto!

SARDOR NUR

Telegram kanalining logotibi him0yaching — SARDOR NUR S
Telegram kanalining logotibi him0yaching — SARDOR NUR
Kanal manzili: @him0yaching
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 813
Kanalning ta’rifi

Қарашлар, фикрлар, таҳлиллар...
❗Мурожаат: @Sardornur_murojaat

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2020-11-21 17:59:02 #ҚисқаҲикоя

Талабалар кекса профессорни йўқлаб боришди. Суҳбат мавзуси дарров талабаларнинг серташвиш ҳаёти ва ишидан шикоятларига кўчди. Профессор катта чойнакда кофе ва бир нечта стаканлар олиб келди. Стаканлар орасида пластик, шишали, сопол, кўримсиз, қимматбаҳо ва ҳатто яроқсизлари ҳам бор эди. Профессор талабаларини кофега таклиф қилди.
Талабалар ўзларига кофе қуйиб олишгач, профессор айтди:
- Эътибор бердингизми, ҳамма чиройли, қиммат стаканларни олди, кўримсиз ва арзонлари четга қолди. Ҳамма ўзи учун энг яхшисини хоҳлаши табиий, лекин айнан шу нарса ташвишларингиз манбаидир. Аслида стакан кофе сифатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Хоҳлаган нарсангиз фақат кофе эди, стакан эмас. Лекин ҳаммангиз қиммат стаканларни олишга шошилдингиз, сўнг бошқаларнинг стаканига термилишни бошладингиз. Тасаввур қилинг, ҳаёт - бу кофе, касб, уй машина, буюмлар, пул ва лавозим эса стакан. Стаканимизнинг қандайлиги ҳаётимиз сифатини тавсифлаб бермайди ёки ўзгартирмайди."

«Сардор Нур» телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
3.4K viewsСардор Нур, 14:59
Ochish/sharhlash
2020-11-21 17:38:02 #Ҳуқуқий_мадад

Никоҳни бекор қилиш учун судда давлат божи кимдан ундирилади?

#Жавоб

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра:

Фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган:

• никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан 446 000 сўм миқдорида;

• такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан 892 000 сўм миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи никоҳдан ажратишни сўраб судга ариза топширган томондан ундирилади.

«Сардор Нур» телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
2.6K viewsСардор Нур, 14:38
Ochish/sharhlash
2020-11-21 14:57:51 Мени бир нарса ўйлантиряпти: ҳамма жойда янги Ўзбекистон, янгича дунёқараш, орзулар мамлакати, орзумиздаги Ўзбекистон каби ҳайқириқлар тинимсиз янграяпти.

Шу жойида битта савол-да. Орзунгиздаги Ўзбекистонни қандай тасаввур қиласиз? Сиз орзу қилган мамлакат қандай бўлиши керак? Бир хаёл суриб кўринг. Фикрингизни шу пост тагидаги комментарияда қолдиришингиз мумкин.

@Svrdornur
2.4K viewsPost bot, edited  11:57
Ochish/sharhlash
2020-11-21 14:42:04 Ассалому алайкум, каналимиз аъзолари!

Аввало, шуни таъкидламоқчиманки, мен билан бўлиб қўллаб-қувватлаётганларингиз учун сизга ташаккур.

Айрим ташкилий масалаларга озроқ аниқлиб киритиб ўтишни жоиз деб топдим. Каналимнинг мурожаатлар боти (@Nur_Murojaatlar_bot) га келаётган мурожаатларнинг жуда кўплиги боис ҳаммага тезда жавоб беришнинг деярли имкони йўқ. Барча мурожаатларга навбатма-навбат жавоб беришга ҳаракат қиляпман. Мурожаатлар саноқсиз, мен бир ўзимман, қолаверса, кунига 24 соат давомида телеграмда ўтирмайман. Йўллаган мурожаатингизга жавоб келиши чўзилса, илтимос, тўғри тушунинг, сўкинманг. Бир-биримизни ҳурмат қилайлик. Мурожаат йўллаш сизнинг ҳуқуқингиз, жавоб бериш менинг ҳуқуқим. Ҳеч биримиз ўзаро муносабатларимизда ҳеч қандай мажбурият олмаганмиз.

*Илтимос, мурожаат қилаётганингизда дангал аниқ мурожаатни ёзинг. Саломлашишлар, савол берсам бўладими қабилидаги сўровлар умуман керак эмас, бир-биримизнинг вақтимизни тежайлик.

Барча ҳаракатларимиз жонажон ватанимизнинг истиқболи учун.

Ҳуқуқингизни биз билан биргаликда ҳимоя қилинг.

Ҳурмат билан,
Сардор Нур

-------------------------

<<Сардор Нур>> телеграм саҳифасига аъзо бўлинг https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
2.6K viewsСардор Нур, edited  11:42
Ochish/sharhlash
2020-11-20 20:13:02 ЭСЛАТМА!

Судларга ушбу линк орқали онлайн мурожаат қилишингиз мумкин. https://my.sud.uz/#/%23online_service

Суд ҳаражатлари учун реквизитларни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий сайти (sud.uz) дан олишни маслаҳат бераман.

«Сардор Нур» телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
3.4K viewsСардор Нур, 17:13
Ochish/sharhlash
2020-11-20 18:08:05 Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тартибидан хабардормисиз?

Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақида ФҲДЁ органига белгиланган шаклдаги ариза билан ёзма равишда мурожаат қиласиз. Белгиланган шаклдаги ариза ФҲДЁ органига борганингизда берилади, қаердан топаман уни деб ўйланиб ўтирманг.

Агар аризачи вояга етмаган бўлса (16 ёшдан 18 ёшгача), фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш учун ота-онасининг ёзма розилик аризаси олиниши шарт.

Ишончнома орқали фамилия, исм, ота исмини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Ёзма шаклдаги ариза берилганидан кейин ФҲДЁ органи фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризани шу куннинг ўзида алоҳида рўйхатга олиш дафтарига киритади.

Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш бўйича ариза ва тўпланган ҳужжатлар йиғмажилди махсус текшириш ўтказиб, хулоса бериш учун ИИБ га юборилади.

Аризага илова этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ички ишлар бўлимининг хулосасига асосан ФҲДЁ бўлими мудири аризачининг фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки рад этиш тўғрисида асослантирилган хулоса тузади. Агар ФҲДЁ органи сизнинг аризангизни қаноатлантирмаса, ФҲДЁ органининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин. Дарров таслим бўлманг.

Хулосага кўра, тегишли (аризачининг никоҳ тузилганлиги ёки никоҳдан ажралганлиги, вояга етмаган болаларининг туғилганлиги ҳақидаги) далолатнома ёзувларига аризачининг ўзгартирилган фамилия, исм, ота исми киритилиб, улар асосида янги гувоҳномалар (қайта давлат божи ундирилмасдан) берилади.

Фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик тўғрисида ИИБ га ва туман мудофаа бўлимига (фуқаро ҳарбий бурчли бўлган ҳолларда) 7 кун ичида хабар берилади.

Фамилия, исм, ота исмини ўзгартирган шахс ФҲДЁ органига бу масалада иккинчи марта ариза билан орадан бир йил ўтгандан сўнг мурожаат этиши мумкин.

Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш учун қуйидагича давлат божи тўланади:

1. 16 ёшдан 18 ёшгача БҲМ нинг 50 фоизи (111 500 сўм).
2. 18 ёшдан катталар учун БҲМ нинг 1 баравари (223 000 сўм).

P.S. Индивиднинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Фойдали маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг!

«Сардор Нур
» телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
3.1K viewsNusaoymusenu, edited  15:08
Ochish/sharhlash
2020-11-20 17:21:57 Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади. Мажбурлаш йўқ.

Эр ва хотиндан бирининг ўз фамилиясини ўзгартириши бошқасининг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди. Яъни никоҳга кириш пайтида эр-хотин иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия қилиб олсалар, орадан маълум вақт ўтганидан кейин эр ёки хотин фамилиясини ўзгартирса, бу иккинчи тарафнинг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди.

#оила_ҳуқуқи

«Сардор Нур» телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
2.6K viewsСардор Нур, 14:21
Ochish/sharhlash
2020-11-20 13:55:38 САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Гарчи сайловгача ҳали вақт борлигига қарамасдан, менга сайловлар бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатларни инобатга олган ҳолда, сайлов бўйича умумий доирадаги саволларга жавоб бериб ўтишга ҳаракат қиламан.

1. Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

2. Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

3. Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

4. Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

5. Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

6. Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

7. Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

8. Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

9. Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

10. Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?
суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

11. Муддатидан олдин овоз бериш мумкинми?

Ҳа, мумкин, сайлов кунида яшаш жойида бўла олмайдиган фуқаролар тегишли участка сайлов комиссиясига ариза асосида мурожаат қилади.

Аризада, сайлов кунида яшаш жойида бўла олмаслик сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳ.к.) кўрсатилади.

12. Муддатидан олдин овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайловга 10 кун қолганида бошланади ва сайловга 3 кун қолганида тугалланади.

—————
Если что, сайлов яқин.

«Сардор Нур» телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
2.6K viewsNusaoymusenu, edited  10:55
Ochish/sharhlash
2020-11-20 10:05:43
Швеция. Сигаретдан қутулиш учун тайёрланган реклама. Реклама сигарет чекаётган инсонни кўрса, йўталишни бошлайди. Чекманг!

P.S. Жамоат жойларида (чекиш учун ажратилган жойлар бундан мустасно) тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш БҲМ нинг 1/3 қисми миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. Но мана шу қоида бизда деярли ишламайди. Ишонмасангиз, кўчага бир қаранг.

SARDOR NUR телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAFQM7ERIWfdKWuVCKw
3.0K viewsNusaoymusenu, 07:05
Ochish/sharhlash
2020-11-19 21:05:22 Қўшни маҳалладаги Эшмат амаки коррупцияга қарши курашиш тўғрисида мақола ёзибди, кейин сайтда ва газетада чиқартирмоқчи бўлибди. Бахтга қарши, ҳеч ким Эшмат амакининг мақоласини чоп этмабди. Шундан сўнг Эшмат амаки бир-икки сўм пул бериб коррупцияга қарши курашиш ҳақидаги мақоласини чиқартирибди.

Каналга уланинг: @SVRDORNUR
3.1K viewsNusaoymusenu, 18:05
Ochish/sharhlash