Get Mystery Box with random crypto!

Одамлар менга фақат иши тушсагина ёзадиган бўлиб қолибди. Иши | SARDOR NUR

Одамлар менга фақат иши тушсагина ёзадиган бўлиб қолибди. Иши тушмаса, қорасини ҳам кўрмайсан. Ҳа, майли-да.

Хулоса: сен атрофдагиларингга ниманг биландир кераксан, холос. Бошқаларда йўқ бўлган нимадир сенда бор, шунинг учун одамлар ҳозир сенинг ёнингда. Уларга сенинг психологик ҳолатинг, шароитинг, ҳаётинг абсолютно қизиқ эмас. Кимгадир билиминг учун, кимгадир пулинг учун, кимгадир касбинг учун, яна кимгадир бошқа нимангдир учун ҳозирча кераксан. Ўша нарса сендан йўқолса, билки, одамлар ҳам сендан сразу узоқлашади. Кароче, одамлар ҳақида кўп ҳам ўйлайверма, жигарим. Улар бир куни сени барибир тарк этишади. Нима, блогер инсонмасми?
У инсон. Унинг ҳам оиласи бор.
У кимнингдир суюкли фарзанди.
У кимнингдир суюкли ота-онаси,
у оғриқни ҳис қилади, у севади.
У сен ўйлагандек идеал, муаммо ва камчиликлардан ҳоли эмас. Ўзингни ўзинг ҳурмат қил. Одамлар шунақа, улар барибир одам бўлишмайди. Сен ўзинг ва оиланг учунгина ишла ва яша. Сен билан ёлғиз сен ва оиланг қолади, бошқа ҳамма сени, албатта, тарк этади, ишонавер, брат! Ёлғиз қолдир мени, мен ёлғизлик одамиман.

@SVRDORNUR