Get Mystery Box with random crypto!

#тақдимот «Ислом тарихи» китобининг тақдимоти 2017 йилнинг 2 | Hilol Test

#тақдимот

«Ислом тарихи» китобининг тақдимоти

2017 йилнинг 25
ноябр куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг 2 жилдлик «Ислом тарихи» китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

«Ислом тарихи» китоби Ҳазратимизнинг вафотларидан кейин нашр қилинган асарлари ҳисобланади. Унда Одам алайҳиссаломдан бошлаб то ҳозирги кунгача Ислом дини қандай етиб келгани ҳақида қисқача маълумотлар бериб ўтилган.

Тақдимотда китоб ҳақида юртимиз уламолари, жумладан, Aбдул Aзим Зиёуддин, Aбдулҳамид Зайриев, Зокиржон домла ва бошқа аҳли илмларимиз маълумот беришган.

Шунингдек, тадбир сўнггида қорилар томонидан нашидлар куйланиб, меҳмонлар дилини ҳушнуд қилган.

Томоша қилинг

@hilolnashr