Get Mystery Box with random crypto!

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулу | Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жаброил менга катталарни ҳурмат қилишимга буюрдилар" (Саҳиҳул жомеъ).

Пайғамбар алайҳиссалом умматларига инсонлар билан бўладиган муомаладаги энг гўзал одобларни таълим берар эканлар, жумладан ёши катталар билан бўладиган одобни ҳам ўргатдилар. Юқоридаги ҳадисда: "Жаброил менга ёши катталарни олдинга ўтказишимни буюрди", дедилар.

Яъни, мажлисларда ўтирганда, бирор нарса берганда аввал ёши катталардан бошлаш лозим эканлиги айтилмоқда. Ушбу ҳадиснинг ворид бўлиш сабаби Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисларда айтилган. Унда айтилишича, Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: "Тушимда мисвок қилаётган эканман. Бир пайт ёнимга икки киши келди. Бирининг ёши иккинчисиникидан каттароқ эди. Мен мисвокимни ёши кичикроғига узатдим. Менга: аввал ёши каттасига бер, дейилди".

Бу гапни айтган Жаброил алайҳиссалом эдилар. Расулуллоҳ айтадилар: "Шундан кейин аввал ёши каттароғига узатдим".
Мана бу Жаброил алайҳиссалом томонларидан Расулуллоҳга ва у зотнинг саҳобаларига таълим бўлди.
Мана шу одоб салом беришда ҳам, таом, ичимлик ва ҳоказоларни тақдим қилишда ҳам суннат бўлиб қолди.
tuhur

https://t.me/HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар