Get Mystery Box with random crypto!

Бахтли аёл сирлари.. Турмуш ўртоғингиз уйга келганида “Хуш | Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

Бахтли аёл сирлари..

Турмуш ўртоғингиз уйга келганида “Хуш келибсиз” деб, табассум ила қарши олинг.

Ишдан келганида унга кўпроқ эътибор беринг, куни қандай ўтганлиги ҳақида сўранг.

Муваффақиятга эришганида ёки иши ўнгидан келмаганда “мен” ва “сен” сўзлари ўрнига “биз” ни қўлланг. Турмушда “менлик”нинг “бизлик”ка айланиши бир-бирингиз учун яшаётганингизнинг белгисидир.

Қанчалик ҳақ бўлсангиз ҳам, тортишишга уринманг. Тортишиш эр-хотин ўртасидаги муҳаббатни сўндиради. Бундай ҳолатда сукут сақланг. Бир оз вақт ўтгач, хотиржамлик билан тўғри тушунтирсангиз, у сизни албатта тушунади.

Турмуш ўртоғингизни бошқалар олдида, айниқса, яқинлари олдида пастга урманг. Аксинча, улар олдида унга кўпроқ ҳурмат кўрсатинг.

Турмуш ўртоғингизга бошқа эркакларнинг ютуғини гапириб ўтирманг. Билингки, ҳар кимнинг ўз ютуғи ва камчиликлари бўлади.

Яқинларингиз турмуш ўртоғингизга қандайдир ёрдам кўрсатган бўлсалар, буни асло унинг юзига солманг, миннат қилманг.

Унинг ота-онасини, қариндошларини ҳурмат қилинг, уларнинг камчиликларини айтиб юрманг. Уйингизга таклиф қилиб, меҳмон қилинг ва дуоларини олинг.

Дўстлари, яқинлари билан кўришиб туришига тўсқинлик қилманг, ҳадеб қистовга олиб уни сиқманг.

Турмуш ўртоғингиз ва унинг оила аъзоларига қилган хизматингизни айтиб, миннат қилманг.

Истакларингиз инобатга олиниши учун унга буйруқ берманг. Яхшиси, илтимос қилинг.

Оилангизда моддий танқислик сезилаётган бўлса, буни айтиб уни ранжитманг. Бу акс натижа беради.

Турмуш ўртоғингизга чиройли кўриниш учун ўзингизга оро беринг. Ишдан келишидан аввал ёки уйда эканлигида чиройли ва ораста кийининг.

Кайфиятсиз, жаҳлдор ёки хўмрайиб юрманг. Доим табассум ила юришга ва гўзал хулқли бўлишга ҳаракат қилинг.

Турмуш ўртоғингиз уйга келганида барча ишларингизни бир озга четга суриб, у билан ўтириб суҳбат қуринг.

У уйда бўлмаганида уни соғинганингизни, келганидан қувонганингизни ва келишини сабрсизлик билан кутганингизни айтинг.

Нималарни ёқтириб-ёқтирмаслигини билиб, кўнглига ёқадиган ишларни кўп-кўп қилиб туринг.

Бирор бир хато иш қилганида, “Сизга айтгандим-ку” деб ақл ўргатманг. Унинг ҳам вазиятини тушунишга ҳаракат қилинг.

Сизни бехосдан ранжитиб қўйса, ундан хафа бўлиб узоқ вақт аразлаб юрманг.

Бирон бир илтимосингизни ўз вақтида бажармаса, “Майли, ҳечқиси йўқ. Бу сафар бўлмаса, кейинги сафар”, деб қўйинг. Кейинги гал ҳам унутса, сабр ва хотиржамлик билан унинг бу иши сизни хафа килишини эслатиб қўйинг.

Турмуш ўртоғингизни хафа қилган ёки кўнглини оғритган бўлсангиз, узр сўранг ва кўпроқ меҳр кўрсатинг.

Хато қилиб узр сўраганида дарҳол қабул қилинг.

Уйдан чиқаётганида табассум ила хайрлашинг.

Аёл турмуш ўртоғидан муҳаббат кутгани каби ўзи ҳам унга муҳаббат кўрсатиши ва доим буни билдириб туришни унутмаслиги даркор.

Мана шу қоидаларга амал қилсангиз энг бахтли оилани шакллантирган бўласиз..


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш