Get Mystery Box with random crypto!

#Аёлларҳуқуқи Масжиди Набавийди бомдод вақти киришига яқин. О | Hikoyalar (G&M)

#Аёлларҳуқуқи

Масжиди Набавийди бомдод вақти киришига яқин. Олдимда 50-60 ёшлар орасидаги араб киши гоҳ пичирлаб, гоҳ хунграб овозини беихтиёр кўтариб дуо қилиб ўтирибди. Пичирлаганда ҳар хил нарсаларни сўраяпти: "сатрингни сўрайман, сатрингни сўрайман...". Эътиборимни ўзига банд қилиб қўйди. Дуоси орасида "завжати... завжати..." (аҳли аёлимни, аҳли аёлимни", деб нимадирлар ҳам сўраганини эшитаяпман. Ё аёли ҳаққига истиғфор айтаяпти, ё шифо сўраяпти, ёки жаннат тилаяпти...
Аксар инсонлар ғафлатда ётган саҳар вақти аҳли аёлининг ҳаққига ўзига ҳам билдирмасдан йиғлаб дуо қилаётган мусулмон эрга "аёллар ҳуқуқи" ҳақида гапиришга кимнинг қанчалик ҳаққи бор?!

Ikrom Sharif.