Get Mystery Box with random crypto!

«Уяти борлар ўлиб кетган!» Айтишларича Усмонийлар халифалиги | Hikoyalar (G&M)

«Уяти борлар ўлиб кетган!»

Айтишларича Усмонийлар халифалиги даврида Шом юртлари оммавий ҳаммомлар билан таниқли эди. Ҳаммомда иссиқ сув, совун ва бошқа хушбўйликлар бўлгани учун кўплаб одамлар оммавий ҳаммомларда ювинишган.
Кунлирнинг бирида катта бир ҳаммомга ўт кетди. Ичкаридаги одамлар ярим-яланғоч ҳолида жонсарак бўлиб ташқарига қочишди. Баъзи одамлар эса кийимсиз ҳолатда ташқарига чиқишдан уялиб ичкарида қолишди ва аланга ичида куйиб ҳалок бўлишди.
Кейин шаҳарда «Бу ёнғинда кимлар ўлди?», — деган саволга бир киши: «Уяти борлар ўлди!», — деб жавоб берди.

Шу одамнинг гапи тарқаб масал бўлиб қолди. Ҳозир ҳам Шомда бу гап машҳур: «Уяти борлар ўлиб кетган!»

Икром Шариф таржимаси

@Hikoyalar