Get Mystery Box with random crypto!

Хотам (узук), Арис ёки Набий алайҳис-салом қудуғи Пайғамбарими | Hikmat sahifasi

Хотам (узук), Арис ёки Набий алайҳис-салом қудуғи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичган Мадинаи мунаввара қудуқлардан биридир.
Унинг «хотам қудуғи» дейилиши сабаби ушбу қудуққа Пайғамбаримизнинг узуклари ҳалифа Усмон бин Аффон розияллоҳу анҳунинг қўлларидан тушиб кетган.
Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳис-салом Арис қудуғининг устида, қудуқ лабининг ўртасида болдирларини очиб, қудуқ ичига осилтириб ўтирганлари айтилган.

Бу жой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумларга жаннат башоратини берган жойдир.
Қудуқни Арис дейилишининг сабаби исми Арис бўлган бир яҳудий одамга нисбатан айтилганидир.
Қудуқ Қубо масжидининг ғарбида жойлашган.
Қудуқ унчалик чуқур бўлмаган.
Унинг чуқурлиги 12 метр, диаметри бир ярим метрни ташкил қилган.

Abdulloh G’ulomov (manba)