Get Mystery Box with random crypto!

ЎЛИМ САБАБЛИ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ? CАВОЛ: Эркак кишининг турмуш ўр | 𝗛𝗶𝗸𝗺𝗮𝘁 𝗶𝗹𝗮

ЎЛИМ САБАБЛИ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?

CАВОЛ: Эркак кишининг турмуш ўртоғи қазо қилганда, талоқ тушди деб, "эри унинг олдига кирмайди ва қабрга ҳам кўймайди", дейишяпти. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўлим сабабли эр-хотин ўртасидаги никоҳ риштаси узилади. Масалан, аёлнинг ака-укаси, жиянлари, амаки ва тоғалари турганда эр аёлини қабрга қўя олмайди. Лекин юқорида саналганлар бўлмаса, бегонадан кўра эр аёлини қабрга қўйишга ҳақли бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

  @Hikmat_ila 
Яқинларингизга ҳам улашинг!