Get Mystery Box with random crypto!

#тарбия Ваҳб ибн Мунаббиҳ розиёллоҳу анҳу ривоят қилади: 'Бир | 𝗛𝗶𝗸𝗺𝗮𝘁 𝗶𝗹𝗮

#тарбия

Ваҳб ибн Мунаббиҳ розиёллоҳу анҳу ривоят қилади:
"Бир киши Аллоҳга кўп йиллар ибодат қилди. Сўнг Аллоҳдан бир ҳожатини сўрамоқчи бўлди. Аввал етмишта шанба рўза тутди. Ифторликда ўн битта хурмо ер эди. Сўнг ҳожатини сўради. Аллоҳ ижобат қилмади. Шунда у нафсига деди:
"Нима бўлса сенинг касофатинг туфайли бўлди. Агар сенда хайр бўлганида Аллоҳ дуойимни ижобат қилар эди!".
Шунда бир фаришта тушиб унга деди:
"Эй Одам боласи! Мана шу соатинг олдинги ибодат қилган кунларингдан яхшироқдир. Аллоҳ ҳожатингни раво қилди!"

 
@Hikmat_ila 
Яқинларингизга ҳам улашинг!