Get Mystery Box with random crypto!

​​Ёш болаларнинг шўхлик қилмаганига хафа бўлган зотлар Ашраф | 𝗛𝗶𝗸𝗺𝗮𝘁 𝗶𝗹𝗮

​​Ёш болаларнинг шўхлик қилмаганига хафа бўлган зотлар


Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар: "Аллоҳ таолонинг аҳллари (дўстлари) жуда одил бўладилар. Ҳар нарсада одиллик ва мўътадилликни ёқтирадилар. Ҳазрат Мирзо Жони жонон раҳматуллоҳи алайҳ жуда нозик табиатли, ўта инжиқ киши бўлганлар. Лекин мен у кишининг одиллигига далолат қиладиган бир воқеани айтиб бераман. Кунлардан бирида муридларидан бирига: "Сен болаларингни олиб кел, биз уларни кўрмоқчимиз", дедилар. Бечора мурид: "Ҳазратнинг мижози нозик, болаларим эса шўх, уларнинг аҳмоқона ҳаракатларидан ҳазратга кулфат етиши мумкин", деб ўйлаб, болаларни олиб келишни ортга сурди.

Бир неча кундан сўнг ҳазрат: "Мен сенга болаларингни олиб кел, деб айтган эдим, сен эса олиб келмадинг", дедилар. Мурид яна орқага сурди. Бир неча кундан яна такрор ўша гапни айтган эдилар, мурид ўз болаларини олиб келмагунича жони қутилмаслигини билди. Уйига бориб, аввал болаларни яхшилаб ювинтириб, уларга тозза либосларни кийдирди. Сўнг ҳазратнинг табиатига мувофиқ одобларни ўргатиб, у кишининг ҳузурига уларни олиб келди. Ҳазрат Мирзо Жони жонон болаларни бетакаллуф қилмоқчи, яъни улар билан яйраб гаплашмоқчи бўлдилар, лекин улар бўйнини эгиб, кўзини пастга қаратиб ўтираверди.

Ҳазрат уларнинг отасига: "Биз сенга болаларингни олиб кел, деб айтган эдик", дедилар. У эса: "Мана шулар менинг болаларим-да", деди. Ҳазрат: "Шулар болами? Булар сенинг бобонг-ку. Биттаси бизнинг белимизга мингашиб олса, иккинчиси салламизни олиб қочиб кетса, ўшаларни "болалар" деб айтади", дедилар. Кўрдингизми, у зотлар қандай одил бўлади. Улар ўз табиатига эмас, балки усулга (қонунга) тобеъ бўлади. Шунинг учун улар катта ёшли киши бирор номуносиб ҳаракат қилса, қаттиқ танбеҳ берадилар. Ёш боланинг эса шўхлик қилмаганига хафа бўладилар. Нақадар буюк адолат".

("Малфузот" китобидан. 5-жилд, 308-бет.)

 
@Hikmat_ila 
Яқинларингизга ҳам улашинг!