Get Mystery Box with random crypto!

Аёл тақдири Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқи | I LOVE HIJAB (Dil....)

Аёл тақдири

Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.

Яхши аёл дунёдаги энг ёмон одамга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Фиръавннинг хотини Осиё розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Осиё онамизнинг Аллоҳга муҳаббатини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди.

Ёмон аёл дунёдаги энг ёмон одамга турмушга чиқиши ҳам мумкин. Абу Лаҳабнинг хотини Умму Жамил мисоли. Бу турмуш уларнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди.

Ёмон аёл дунёдаги энг яхши инсонга ҳам турмушга чиқиши мумкин. Лут алайҳиссаломнинг кофир хотини мисоли. Бу турмуш кофир аёлнинг Аллоҳга исёнини ўзгартирмади ва жаҳаннам вожиб бўлди.

Яхши аёл ҳеч ким билан турмуш қурмаслиги ҳам мумкин. Марям онамиз мисоли. Шунда ҳам Аллоҳ унинг даражасини дунёдаги барча аёллардан устун қилиб қўйди ва жаннат вожиб бўлди.

https://t.me/hijob_style