Get Mystery Box with random crypto!

ФАРИШТАЛАР 1. Жаброил алайҳиссалом фаришталарнинг энг улуғи. | I LOVE HIJAB (Dil....)

ФАРИШТАЛАР

1. Жаброил алайҳиссалом фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил алайҳиссалом раҳматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фаришта.

3. Исрофил алайҳиссалом фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил (Малакул мавт) алайҳиссалом жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:

Кироман - Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб - китоб пайтида бизга тақдим этилади.

Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

Манба: mehrob uz

https://t.me/hijob_style