Get Mystery Box with random crypto!

Кимёгарлар куни билан хурматли “кимёгарлар”! Кимёгар эмасман д | ХИЖАМА ВА ЗУЛУК КЛИНИКАСИ

Кимёгарлар куни билан хурматли “кимёгарлар”!
Кимёгар эмасман дейсизми? Шошилманг, сиз ҳар кун ўзингиз билмаган ҳолда миллионлаб кимёвий реакцияларни амалга оширишингизни биласизми? Билмасангиз, билиб олинг, организмингиз бу ўта аниқ ишловчи кимёвий реактордир! Чунки организмимиз сув ва ана шундай турли кимёвий молекулалардан ташкил топган. Бу моддалар (кўпайиши ёки озайиши) сизни кундалик кайфиятингиз ва хиссиётларингизни бошқаради (суратга қаранг).
Сиз бир нарсага ошиқ (маняк) бўлиб қолсангиз допамин, бир нарсадан сармаст бўлсангиз окситоцин кўпайиб кетади, аксинча қўрқув ва одамови бўлиб қолсангиз бу моддалар синтези жуда пасайиб кетади.
Қизиғи, инсон ва хайвонларда оналик мехри ҳам шу моддалар, хусусан окситоцин моддаси билан боғлиқ экан. Боласи қандай бўлмасин она учун у ягона, унинг учун жонини беришга тайёр. Бу, яъни “оналик мехри” қачон юз беради. АҚШнинг Луизина штати университети олимлари тадқиқотларида аниқлашича, туғруқ ва лактация даврида эстроген моддаси билан бирга окситоцин рецепторларининг кўпайиб кетиши (экспрессияси) оналик меҳрининг физиологик асосини яратар экан. Буни содда гап билан айтганда онани болага, болани онага ипсиз боғлаб қўяди. Она умрининг охиригача, боласини кўрса, ушласа, хидласа, овозини эшитса окситоцинга тўйиниб кетади.
Баъзи туғруқдан сўнг депресияга тушган аёлларни ҳам даволашда шу асосда самарадор даволаш усули яратилган.
Яна бир кимёвий моддангиз – Серотонин гармонидир. Кайфиятингиз йўқ бўлган пайтлар серотонин етарли бўлмаган холлардир. Бу эса ташвиш, қайғу ва депрессия, қўрқув, бефарқлик чақиради. Серотонин етишмаса нохушликни унутиш, тушкунликдан чиқиш қийин, инсонда чарчоқ ва ҳеч нарса хоҳламаслик кузатилади. Куз-қиш даврида организмда серотонин ишлаб чиқариш энг кам бўлади.
Бу холатларда нима қилиш керак:
1. Ёруғлик. Кундузи ташқарида бўлишга ҳаракат қилинг ёки ҳеч бўлмаганда яна бир нечта лампочкани ёқинг (соғлиғингиз учун тежашга ҳожат йўқ, даволаниш харажатлари кўпроқ бўлади)
2. Кунига камида 20 дақиқа жисмоний харакат, сизга ёқадиган ва завқланадиган ҳар қандай нарса, ҳеч бўлмаганда пиёда юринг. Юриш ёки спортдан кейин қандай ҳис-туйғулар бўлади, эслайсизми? Кайфиятингиз кескин яхшиланади.
3. Танангизни тўғри тутинг! Бу танангиз яхши ишлаётгани билдиради ва тана серотонин ишлаб чиқариш учун мияга буйруқ юборади.
4. Тўғри овқатланиш. Дуккаклилар ва донлар, ёғсиз гўшт ва балиқ, ёнғоқ ва шоколад, қаттиқ пишлоқ. Чунки серотонин учун хомашё (“ғишт”) керак.
5. Яхши нарссалар ҳақида ўйланг. (Болалигимда карате тўгарагида устозимиз чарчаган пайтимиз, кўзни юмиб, яхши нарсаларни ўйлашимизни айтарди. Ўшанда негадир менинг хаёлимга “байрам торти” келарди ва бу иш ҳам берарди ))) ) Ижобий муносабат ҳам серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Вазият қанчалик яхши бўлса, шунча кўп серотонин ишлаб чиқарилади.
Танангизга кимёгар сифатида ёрдам беринг, эътиборингиз билан уни қўллаб-қувватланг! Бу соғлиғингиз учун жуда муҳим! Кимёгарлар куни билан азизлар!
@Hijama_Klinika