Get Mystery Box with random crypto!

#савол_жавоблар НИКОҲГА БИР ҲАФТА ҚОЛГАНИДА ЙЎҚ БЎЛМАС ЭКАН | Hidoyat.uz

#савол_жавоблар

НИКОҲГА БИР ҲАФТА ҚОЛГАНИДА ЙЎҚ БЎЛМАС ЭКАН ДЕЯПДИ, ШУ ТЎҒРИМИ?

CАВОЛ: Мен бир ожиза аёлман, турмушим бўлмаган, 15 кунда уйга қайтганман. Мана орадан 13 йил ўтиб, бир инсон Аллоҳ йўлида, Аллоҳ учун деб розилигимни олди. Ман ҳамма сарпаларим тайёр бўлиб никоҳга 1 ҳафта қолганида йўқ бўлмас экан деяпди, шу тўғрими? Мани дилим қаттиқ оғриди, йигидан ўзимни тўхтатолмаябман. Совчи орқали топишган эди, ман билан 2 ой гаплашди, 1 ҳафта қолганда йўқ қилди, кўнглимни олиш учун Аллоҳни кўп бора эслатди манга.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
У инсон сўзини устидан чиқмасдан яхши иш қилмабди. Лекин сиз бундан сира хафа бўлманг. Аксинча, кеч бўлиб, никоҳдан кейин ажрашгандан кўра ҳозир ажрашгани яхши бўлибди. Иккита никоҳдан ажралган деган номдан кўра эртароқ тўхтатилгани сиз учун хайрлироқ. Энди Аллоҳ таолодан тақволи, қадрингизга етадиган, қўлингиздан етаклаб жаннатга олиб борадиган, мард, сўзини устидан чиқадиган жуфт насиб этишини сўраб, дуо қилинг.

Бундан кейинги совчилар билан шариатга мувофиқ бир марта кўришинг. Ундан кейин фақат никоҳдан кейин гаплашилади. Ана шундай қилганингизда, қалбингизда у йигитга нисбатан ҳеч қандай туйғу бўлмас эди. Шунинг учун йиғламанг, балки, шариат кўрсатмасига амал қилинг, дунё ва охиратингиз учун фойдали бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Tik Tok