Get Mystery Box with random crypto!

Одам алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом учрашуви ҳақида Абу Ҳу | Hidoyat yo'li

Одам алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом учрашуви ҳақида

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Жаноб Расулуллоҳ бундай дедилар:
“Одам алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссалом учрашишди. Шунда Мусо алайҳиссалом Одам алайҳиссаломга: “Инсонларни бахтсиз қилиб, жаннатдан қувилишига сабабчи бўлган киши сизмисиз?!” – дедилар.

Одам алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “Аллоҳ хос ўзи учун бино қилган (танлаган) зот сизмисиз, Таврот сизга нозил қилинганмиди?!” – дедилар. Мусо алайҳиссалом: “Ҳа”, - дедилар.

Одам алайҳиссалом: “Ундай бўлса, Аллоҳ таоло мени яратишдан аввалроқ тақдиримни белгилаб қўйганлиги ҳақида Тавротдан билиб олган бўлсангиз керак?!” – дедилар.

Мусо алайҳиссалом: “Ҳа” – деб жим қолдилар, чунки Одам алайҳиссаломнинг далиллари кучли эди”.

АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲ”дан.

Каналга аъзо бўлиш
http://t.me/hidoyat_yuli