Get Mystery Box with random crypto!

ЗАМОН АЛБАТТА АЛЛОҲНИКИДУР Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Н | Хидоят нури.uz

ЗАМОН АЛБАТТА АЛЛОҲНИКИДУР

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Сизлардан бирортангиз зинҳор ”Замон ўлсин”, демасин. Чунки, Аллоҳнинг Ўзи замондир”,

- дедилар”.
Шарҳ: Бунинг маъноси шуки, замонда бўлаётган ҳамма иш Аллоҳ таолонинг иродасидир. Шунинг учун, замондан шикоят қилиш мумкин эмас.
Одатда, одамларга бирор зиён етса, “Қандай замонга қолдик ўзи?” дея замонни сўкишга ва ундан шикоят қилишга ўтадилар. Аслида, замонда содир бўлаётган воқеъа-ҳодисаларнинг, ўзгаришларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг иродаси ила бўлади. Шунинг учун, замонни сўкиш, ундан норози бўлиш Аллоҳ азза ва жалланинг иродасига қарши чиқиш, Унга куфр келтириш билан тенгдир. Аслида, замоннинг ўзгариб туриши ҳам Аллоҳ таолонинг синовидир. Бас, мўмин-мусулмон кимса ҳар қандай замонда ҳам иймонни пок сақлашга жидду жаҳд қилмоғи керак.
Кўпинча инсон бошига етган мусийбатга ўзи ҳам сабабчи бўлади. Баъзида ғафлатда қолади. Гоҳида керакли чора-тадбирни кўрмайди. Сабаб бўладиган нарсаларни қилмайди. Қилинмаслиги лозим бўлган ишни қилади ва ҳоказо. Бундай пайтда замондан шикоят қилиш ўз айбини замонга тўнкашдан бошқа иш бўлмай қолади.



БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ || ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
https://t.me/hidoyat_nuriuz