Get Mystery Box with random crypto!

НЕГА ЁШ БОЛАЛАР КАТТАЛАРНИНГ КУЛИГА СУВ КУЙИШИ МУХИМ ФАРЗАНД | МUXTASAR NAZAROVA

НЕГА ЁШ БОЛАЛАР КАТТАЛАРНИНГ КУЛИГА СУВ КУЙИШИ МУХИМ
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ЎРГАТИНГ!!!

Довуд пайғамбарнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд пайғамбар орқасига қараса, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап томонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан.

Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб: -Ўзимиз ҳам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хоҳласа ўттиз ўғлим бор, ҳақ динни бутун элга ўзим етказаман, деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибди.

Худога Довуд пайғамбарнинг бу иши ёқмади. Довуд пайғамбар намоз вақтида ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ, деб ўнг томонга салом берганда ўн бешта ўғли жон топширди. Чап томонга салом берганда, қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд пайғамбар кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўради. Раҳми чексиз Аллоҳ ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми, деб сўради. Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас. Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман. Майли шунисигаям шукр, деб Довуд пайғамбар келаси йил ўғил кўради.

У боланинг исми Сулаймон эди. Сулаймон иш буюришга яраб қолган пайтида Довуд пайғамбар унинг қўлига қумғон (обдаста), елкасига сочиқ осиб:
- Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган меҳмонларнинг ёшми, қарими ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин. Сувни уч марта узиб-узиб қуясан. Тўртинчи марта агар меҳмон сўраса қуясан. Ота нега узиб қуйишим керак? Сабаби ўликни ювишганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясан-да ўғлим. Иккисини фарқи бор, - дейди.

Довуд пайғамбарга келган ёш қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймонга юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутун бўлсин, деб раҳматлар айтарди. Бир куни Сулаймон тўққиз ёшга тўлди. У пайтларда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди.

Лекин Аллоҳнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман, дегани Довуднинг эсида эди. Бир куни Довуд пайғамбар саҳарда Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, Сулаймоннинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтди.

Шунда Хақ Таоло менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради, У барча ердаги маҳлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга ҳукмронлик қилади, деб жавоб берди.

Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин, деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф-одат пайдо бўлибди.

Шунинг учун азизлар, бу урф- одатларимизни давом эттирайлик. Жўмракда сув оқиб турибди ювишаверади ёки ана умивальник турибдику обдастани нима кераги бор, демайлик. Бу урф- одатларимизнинг файзи, баракаси бошқа. Албатта, боболарининг қўлига сув қуйиб, дуосини олиб ўсадиган бўлса, болаларимизнинг умри узоқ ва ризқлари бутун булишига ишончимиз комил.