Get Mystery Box with random crypto!

Ислом 5 фарзни ўз ичига олади: 1. Имон. 2. Намоз. 3. Рўз | HEYALIM 🌼 | Ибрат бекати 🌙

Ислом 5 фарзни ўз ичига олади:
1. Имон.
2. Намоз.
3. Рўза.
4. Закот.
5. Ҳаж.

Имон 7та фарздан иборат:
1) Аллоҳга;
2) Аллоҳнинг фаришталарига;
3) Аллоҳнинг китобларига;
4) Аллоҳнинг пайғамбарларига;
5) Охират кунига;
6) Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;
7) Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа ишониш.

Таҳоратнинг фарзлари 4та:
1. Юзни сочлардан холи жойларини ияк остигача ва икки қулоқ орасидаги қисмини ювиш.
2. Қўлларни тирсаклари билан бирга қўшиб ювиш.
3. Бошнинг тўртдан бирига маш тортиш.
4. Оёқларни тўпиқлари билан бирга ювиш.

Ғуслнинг фарзлари:
1. Оғизни яхшилаб чайиш.
2. Бурунни ачишгунча яхшилаб чайиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини қолдирмасдан ювиш.

Таяммумнинг фарзлари:
1. Ният.
2. Пок тупроқни қасд қилиш.
3. Икки қўлни пок тупроққа уриб юзга суриш.
4. Қўлларни яна тупроққа уриб, тирсак билан қўшиб қўлларга суриш.

Намознинг фарзлари ўн иккитадир.

Олтитаси намоз ташқарисида, олтитаси намоз ичида.

Намоз ташқарисидагилар «шарт», ичидагилар «рукн» дейилади.

Намознинг олти шарти
1. Таҳорати йўқнинг таҳорат олиши, жунуб бўлганнинг ғусл қилиши.
2. Бадан, кийим ва намоз ўқиладиган жой тоза бўлиши.
3. Аврат ёпиқ бўлиши.
4. Қиблага қараб туриш.
5. Ўз вақтида ўқиш.
6. Ўқийдиган намозига ният қилиш.

Намознинг олти рукни:
1. Ифтитоҳ такбири.
2. Қиём.
3. Қироат.
4. Руку.
5. Сажда.
6. Қаъда (сўнгги ўтириш).

Қуйидагилар ҳам фарздир:
1. Илм олиш.
2. Амри маъруф, наҳйи мункар.
3. Ҳалол меҳнат қилиш.
4. Ризқни ҳалол йўл билан топиш.
5. Шариат ҳалол деб белгилаган нарсаларни ейиш.

-Аллоҳ учун яхши кўрган яқинларингизга юборинг

@Heyalim – Ибрат, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида