Get Mystery Box with random crypto!

Гул сувга ошиқ бўлди... Сувга: – Сени севаман, – деб айтди | HEYALIM 🌼 | Ибрат бекати 🌙

Гул сувга ошиқ бўлди...
Сувга:
– Сени севаман, – деб айтди.
Сув:
– Мен ҳам сени севаман, – деди.
Орадан бироз вақт ўтгандан кейин, такрор Гул Сувга:
– Сени севаман, – деди.
Сув:
– Мен ҳам сени севаман, – деди...
Гул касал бўлиб, сўлиб қолди...
Сув бу ҳолни кўриб чидолмасдан, табиб чақирди. Табиб Гулни яхшилаб текширгандан кейин, Гулга умидсиз боқди. Сув эса хавотирланиб:
– Гулга нима бўлган экан? – деб сўради.
Табиб эса:
– Ҳеч нарса қилмаган, фақатгина Сувсиз қолибди. – деди...
Бундан шу нарса тушунилади-ки, “Ишқ – фақатгина сени севаман!”, деб айтишликдан иборат эмас экан.
Ишқ – сенга ҳар нарсасини бера олишига ишонганинг бир инсонни севишликдир...

Мавлоно Жалолиддин Румий

@Heyalim – Ибрат, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида