Get Mystery Box with random crypto!

#Бу_муҳим! ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ Эркак киши хотинига хиёнат | HEYALIM 🌼 | Ибрат бекати 🌙

#Бу_муҳим!
ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ

Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади.

Иккинчисига уйланса-ю, адолат қилмаса, маҳшарда бир томони ишламаган ҳолда тирилади.

Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади.

Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди.

Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олижанобдир.

Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳақи бўлади.

Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди.

Агар эр хотинига “сен менга онамнинг орқаси кабисан” деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади.

Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?..

Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳақи йўқ; болаларини тортиб олмайди.

Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди.

Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.

Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, “Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ”.

Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади.

Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар.

Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди.

Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатинг-чи!

"Қалблардан сўранг" китобидан.

@Heyalim – Ибрат, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида