Get Mystery Box with random crypto!

#дадамга ‍ Дада, дадажон, дадажоним ўзимнинг. Ҳаммада | HEYALIM 🌼 | Ибрат бекати 🌙

#дадамга

‍ Дада, дадажон, дадажоним ўзимнинг.

Ҳаммадан ҳам меҳрибоним ўзимнинг...

Чумолидай тиним билмас, биз учун ўзидан кечган, бизни яхши есин, чиройли кийинсин дея эрта-ю кеч ишлайдиган меҳнаткашим ўзимнинг...

Кулгуларимнинг яратгувчиси, йиғиларимнинг аритгувчиси, нимадандир хафа бўлсам энг биринчи сезиб қўядиганим, кайфиятимни кўтариш учун минг бир усулларни қўллайдиганим ўзимнинг...

Энг беъмани ишимни ҳам оқлайдиганим, доим мени қўллаб қувватлайдиган, бўлмаслиги аниқ бўлган нарсада ҳам "Сен уддалайсан" дейдиганим, мен сўниб қолганимда ишончи билан суғориб, мени кучга тўлдирадиган мотиваторим ўзимнинг

Биров хафа қилганида "Сени дадамга айтиб бераман" деб катта кетишимга, хафа бўлмаслигимга сабабчи инсоним, менинг қаҳрамоним ўзимнинг..

Жоним оғриганида, "Қизим" деб бошимда парвона бўлганингизда, кўзларимга меҳр билан тикилганингизда, ҳаммасини унуттириб юборадиган шифокорим.

Дадаларнинг энг яхшиси... Туғулган кунингиз муборак бўлсин! Ҳаётимнинг мазмуни, ўзингизни эҳтиёт қилинг, хўп. Фақат бизни эмас, ўзингизни ҳам ўйланг. Илоҳим сизга жаннатларда тож кийдириш, ойим билан иккингизни Ҳожи қилиш насиб қилсин. Ким арзимаса ҳам, сиз шунга арзийсиз дадажон.

Дадажон, сиз жудаям яхшисиз, яхшиям борсиз, яхшиям менинг дадамсиз. Билсангиз ҳам айтаман, дадажон сизни жуда жуда жуда қаттиқ яхши кўраман. Сочингизга оқ оралашига ҳисса қўшган, аммо сизни ҳаммадан ҳам кўп яхши кўрадиган қизингиз

@Heyalim – Ибрат, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида