Get Mystery Box with random crypto!

Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор: 1.Ота-она оч қолса, т | HEYALIM 🌼 | Ибрат бекати 🌙

Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:

1.Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2.Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

3.Иш буюрса, бажаради.

4.Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5.Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

6.Ота-онага юмшоқ гапиради.

7.Исмларини айтиб чақирмайди.

8.Уларнинг ортида юради.

9.Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10.Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Сиз юкоридаги амалларни бажараётган булсангиз, сизнинг фарзандларингиз хам сизга худди шундай муомала килишади. ИншаАллох!

@Heyalim - оила қуриш, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида