Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳ сизга қуръон оқишни насиб қилгани қандай катта немат эка | HEYALIM 🌼 | Ибрат бекати 🌙

Аллоҳ сизга қуръон оқишни насиб қилгани қандай катта немат эканини биласизми? Овозингизни хириллашига қарамай, сўзларни узиб нафас олишингизга қарамай, оятни бузиб, хато қилишингизга қарамай, маъноларни тушинмай, амал қилмаслигингизга қарамай, ҳарфларни бир биридан ажратолмай, эслаб қолишга суст бўлишингизва қарамай, Аллоҳ сизга каломини ўқишни насиб қилди. Фаришталар милярдлаб овозлар орасидан сизни овозингизни эслаб қолиб, ихфо ёки қалқала қилишингизни ҳаяжон бн тинглаб ўтиришини биласизми?Оятлар орасида тўхтаб,олган чуқур нафасингизни учун хам қандай мукофотлар олишингизни биласизми? Аллоҳ таоло каломини ўқишингиз учун милёнлаб одамлар орасидан айнан сизни танлаб олиб,бу бахтни сизга насиб қилгани, нимани англатишини биласизми? сизни жаннат йўлига бошлаябди. Ха айнан сизни танлаб олган ва айнан сизга бу нематни ато этган. Шундай экан бу йўлда ҳеч қачон таслим бўлманг. Орқага чекинманг. Билинки бундай бахт ҳаммага ҳам насиб этмаган.

@Heyalim - оила қуриш, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида