Get Mystery Box with random crypto!

' Аёлларнинг рамазондаги ажрлари ' Рамазон ойида , аёллар | HEYALIM 🌼 | Ибрат бекати 🌙

" Аёлларнинг рамазондаги ажрлари "

Рамазон ойида , аёллар ажру-савоб ҳосил қилиш имкониятлари эркаклардан кўра кўпроқ десак ҳам муболаға бўлмайди .Фақат бунинг учун аёл : "Иҳтисоб" яъни , амалини шунчаки вазифа эмас , ажру-савоб умидида қилиши, безор бўлмасдан очиқ кўнгил билан бажариши лозим !
Ибну Қайюм раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Ғафлатдан уйғоқ кишиларнинг ОДАТИЙ ИШЛАРИ ҳам ИБОДАТ бўлади , (ажру-савоб ниятидан) ғофил бўлганларни эса ИБОДАТЛАРИ ҳам ОДАТ бўлиб қолади !
(Мифтаҳу-дарус-саодат)
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ алайҳиссалам, Рамазон рўзаси, ва тунги намозларида "Иймон ва ажр умидида қилса" деб шарт қўйиб, мукофотига ўтган гуноҳлари мағфират қилинади деганлар .
(Бухорий-Муслим)

Демак, аёл Рамазонда :
1- рўза тутиш ажри,
2- уй ишларини қилиб эрига хизмат қилиш ажри,
3-РЎЗАДОРЛАРГА ИФТОР ҚИЛИШ АЖРЛАРИГА эга бўлади !
Буларнинг барчасини одатий вазифа тарзида эмас , ихлос билан ажр ниятида қилиши лозим .
Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар :
"Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса , унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди !"
(Бухорий-Муслим)

Демак , аёлга ҳар кунига 2 кун рўза ажри ёзилади !

Агар бу кундалик вазифалари, (пишир-куйдир, тозалаш) асносида тили зикрда , истиғфору саловатда бўлса , энди ибодатлар ичма-ич бўлиб, аёл ажрга кўмилиб кетади !
Энди бунга Рамазонда ажрлар кўпайтириб берилиши қўшилсачи ?
Иброҳим ан-Нахоий айтадилар :
"Рамазонда бир дона тасбеҳ айтиш, бошқа ойдаги "Минг тасбеҳ" га тенгдир ! "

Ҳатто, аёл узрли (ҳайз) вақтини ҳам: "Рўза ва намоздан қутулдим" деб эмас , аксинча :" Аллоҳ буюрганда шунда ҳам ибодатда бўлар эдим" деб қарши олса , бу кунлари ҳам бошқа кунлари сингари тамомий ажр ёзилади !

Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар:
"Агар банда касал ёки мусофир бўлса, унга муқим ва соғлом вақтидаги қилиб юрган амаллари мислидек қилиб ёзилади !"
(Саҳиҳ Бухорий)
Албатта, узрли ҳолат ҳам касаллик ҳукмида бўлади .

Бу ҳолатни ҳам савобини зиёдалаштириш мумкин !
Узрли ҳолат аёлга зикр қилишни ,ва қуръонни (ушламасдан) ўқишни ман қилмайди !
Ибну Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Ҳайзли аёлни қироатдан ман қилган очиқ саҳиҳ далил йўқ ! Ма‘лумки, Расулуллоҳ алайҳиссалам замонида ҳам аёллар ҳайз кўрар эдилар , уларни сира қайтармаганлар , шунингдек, зикр ва дуодан ҳам қайтармаганлар !"
(Мажмуъул-Фатава)
Одатни ибодатга айлантиринг, ва бу ажрларга кўмилиб чиқишдан маҳрум бўлманг..

@Heyalim - оила қуриш, оилавий муҳаббат, бахт ва фарзанд тарбияси ҳақида